«ОМАДЛИ МУСОФИР» МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Мазкур Махфийлик сиёсати «Omadli Musofir» Хизмати, унинг электрон китоблари, дастурлари ва унинг маҳсулотларидан фойдаланиш пайтида Фойдаланувчи ҳақида «Omadli Musofir» платформаси, яъни сайт, илова олиши мумкин бўлган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади.
«Omadli Musofir» хизматидан фойдаланишдан олдин, Фойдаланувчилар ушбу Махфийлик сиёсати шартлари билан www.omadlimusofir.ru  сайт, илова оркали танишишлари мумкун.

1. Атамалар таърифи

    1. «Шахсий маълумотлар» — тўғридан-тўғри ёки билвосита аниқланган ёки аниқланиши мумкин бўлган жисмоний ёки юридик шахсга (шахсий маълумотлар субъектига) тегишли ҳар қандай маълумот.
    2. «Шахсий маълумотларни қайта ишлаш» — автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан шахсий маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (амалиёт) ёки ҳаракатлар (амалиётлар) мажмуи, шахсий маълумотларни йиғиш, қайд этиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), шахсийлаштириш, блокировка қилиш, ўчириш, йўқ қилишни ўз ичига олади.
    3. «Шахсий маълумотларнинг махфийлиги» — Оператор ёки шахсий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс учун шахсий маълумотлар субъектининг розилигисиз ёки бошқа қонуний асосларсиз тарқатилишининг олдини олиш учун риоя қилиниши керак бўлган мажбурий талаб.
    4. «Хизмат фойдаланувчиси» — «Omadli Musofir» Платформаси, яъни мобиль иловадан интернет орқали ёки интернетсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлган ва Сайт маълумотлари, материаллари ва маҳсулотларидан фойдаланадиган шахс.
    5. «Мобиль илова» — бу смартфонлар, планшетлар ва бошқа мобиль қурилмаларда ишлашга мўлжалланган ва маълум платформа (Android ва iOS) учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот (барча мавжуд қўшимчалар ва такомиллаштиришлар билан). Мобиль иловага тегишли ушбу Сиёсат мақсадлари учун «Omadli Musofir» мобиль иловаси кўзда тутилади.
    6. «Сиёсат» — мобиль илованинг ушбу Махфийлик сиёсатини (барча мавжуд қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан) билдиради.
    7. «Фойдаланувчи» — смартфон, планшет ёки бошқа мобиль қурилмага мобиль иловани юклаб олган, ушбу кўрсатилган қурилмалардан бирида шундай мобиль иловани фаоллаштирган юридик ёки жисмоний шахсни билдиради. Бу хизматларни сотиб олиш ёки буюртма бериш, сотиб олиш ёки ундан фойдаланиш учун хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиш, Сайтда ўз буюртмасини жойлаштирган ёки Буюртмада фойдаланувчи сифатида кўрсатилган шахсдир.
    8. «Фойдаланувчилик битими» — Ҳуқуқ эгаси ва Фойдаланувчи ўртасида Фойдаланувчи томонидан Мобиль иловадан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тартиб, қоидаларга нисбатан тузилган битимни билдиради.
    9. «Ҳуқуқ эгаси» — мобиль иловага эгалик қилишнинг мутлақ ҳуқуқлари унга тегишли бўлган шахсни англатади.
    10. «Телеграм ва YouTube канали» — тақдим этиш шаклидан қатъи назар, маълумот (хабарлар, ахборотлар) етказадиган платформалар ва мобиль илова.
    11. «Ҳисоб ва ҳисоб ракам» – тизимда сақланадиган, аутентификация қилиш ва унинг шахсий маълумотлари ва созламаларидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган фойдаланувчининг маълумотлари тўпламидир.
    12. «Буюртма» – сайт, мобиль илова орқали фойдаланувчи томонидан уз ракамини брон (банд) қилиш.
    13. «Электрон тўлов» – Сайт, ёки мобиль иловадаги Буюртмани махсус банк тўлов интегратори орқали, кредит карта ёки Фойдаланувчининг тўлов картаси орқали амалга оширишдир.
    14. «Тўлов интегратори» – бу махсус дастурий воситалар ёдамида Буюртмада кўрсатилган миқдордаги маблағни карта эгасининг ҳисоб рақамидан ечилганлиги тугрисидаги маълумот, яъни уша тулов килганлиги тугрисидаги маълумотни PDF файл ёки телефон оркали олинган Скриншот форматидаги жунатилган расм.
    15. «Кукислар» – Фойдаланувчининг компьютери, мобил телефони ёки бошқа қурилмаларида сақланган маълумотларнинг кичик бир бўлаги.

Ушбу Махфийлик сиёсати Муаллифлик ҳуқуқи эгаси «Omadli Musofir» мобиль иловасидан фойдаланиш жараёнида сиз ҳақингизда ва/ёки сизнинг қурилмангиз ҳақидаги олинган маълумотлардан қандай фойдаланишини, нашр этишини, узатишини ва сақлашини белгилайди. Биз ушбу махфийлик сиёсатида кўрсатилганидан бошқа мақсадларда маълумот тўплаш ёки ишлатишдан олдин сизнинг розилигингизни сўраймиз.

Иловадан фойдаланар экансиз, сиз ушбу Сиёсатга ва ушбу Сиёсатда назарда тутилган тартибда маълумотларингизни қайта ишлашга розилигингизни билдирасиз.

2. Умумий маълумот

  Биз Иловамиз орқали шахсий маълумотларни тўпламаймиз, хусусан: фамилия, исм, электрон почта манзили. Сиз ихтиёрий равишда биз билан бевосита боғлансангиз, биз сиз тақдим этган шахсни аниқлайдиган, -масалан, исмингиз ва фамилиянгиз ва электрон почта манзилингиз каби маълумотларни тўплашимиз мумкин. Биз бундай алоқа маълумотларидан фақат сиз бизга тақдим этган мақсадлар учун фойдаланамиз. Биз бундай маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаймиз. Фойдаланувчининг розилиги билан «Omadli Musofir» мобиль иловаси қуйидаги маълумотларни олади:

    1. Исм ва фамилияси;
    2. Телефон раками;
    3. Е-mail манзили.

Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар «Omadli Musofir» мобиль иловаси ресурсларида авторизация қилиш, богланиш, хабарлар ва маълумотларни етказиш, у билан фикр алмашиш, шу жумладан, таклифлар ва билдиришномаларни юбориш учун ишлатилади.

3. Техник маълумотлар

  Биз Мобиль Иловамиздан фойдаланишингиз учун зарур бўлган техник маълумотларни, шунингдек, Илованинг функционаллигини сақлаш ва таҳлил қилиш учун зарур бўлган қўшимча техник маълумотларни тўплаймиз. Мобил Иловадан фойдаланар экансиз, сиз Ҳуқуқ эгаси ва/ёки бошқа учинчи шахслар мобиль қурилмангиз ҳақидаги шахсий бўлмаган техник ва ҳамроҳлик қилувчи қуйидаги маълумотларни тўплаш, ишлатиш, сақлаш ва узатиш учун аналитик технологиялардан фойдаланиши мумкинлигига розилигингизни билдирасиз. Бундан ташқари, Ҳуқуқ эгаси ва/ёки учинчи шахслар шахсни идентификация қилмайдиган бўлмаган ўйин маълумотларини, белгиланган ва олинган ракамлар маълумотларини, бошқа статистика ва/ёки таҳлилларни тўплаши, сақлаши, ишлатиши ва узатиши мумкин. Учинчи шахслар томонидан тўпланган маълумотлар учинчи томоннинг Махфийлик сиёсатига мувофиқ тўпланади, фойдаланилади, сақланади, узатилади ва ошкор қилинади.

4. Умумий коидалар

    1. Фойдаланувчи томонидан «Omadli Musofir» Хизматидан фойдаланиш Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш шартларини қабул қилганлигини англатади. Махфийлик сиёсати шартларига рози бўлмаган тақдирда, Фойдаланувчи «Omadli Musofir» Хизматидан фойдаланишни тўхтатиши керак.
    2. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар Фойдаланувчи томонидан тақдим этилади. Шу тарзда олинган шахсий маълумотлар, хусусан, фамилияси, исми, отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқаларни ўз ичига олиши мумкин. Фойдаланувчига, учинчи шахсларнинг рухсатисиз ёки учинчи шахсларнинг бу каби шахсий маълумотлари Фойдаланувчи томонидан оммавий ахборот манбаларидан олинмаган бўлса учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини бундай тарзда тарқатиш учун тақдим этиш тақиқланади. Администратор фойдаланувчиларнинг олинган шахсий маълумотлари билан фақат Платформага, сайтга, мобиль иловага маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш мақсадига эришиш билан боғлиқ барча қонуний зарур ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.

5. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини тўплаш мақсадлари

Администратор Фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга:

1.«Omadli Musofir»Мобиль иловаси хизматининг рўйхатидан ўтган Фойдаланувчини кейинчалик авторизация қилиш, унинг тўловларини, ўтказмаларини амалга ошириш, буюртмасини расмийлаштириш ва бошқа ҳаракатлар учун идентификация қилиш.

2.Фойдаланувчига «Omadli Musofir»Мобиль иловаси хизматининг шахсий маълумотларига киришни таъминлаш.

3.Фойдаланувчи билан тескари алоқа ўрнатиш, шу жумладан «Omadli Musofir»Хизматидан фойдаланиш, ва Фойдаланувчининг сўровлари ва буюртмаларини қайта ишлаш бўйича хизматларни тақдим этиш, билдиришномалар, таклифлар, сўровлар жўнатиш.

4.Фойдаланувчига махсус таклифлар, «Omadli Musofir»хизматлари, ҳамкорлари ҳақида маълумот, янгиликлар жўнатмаларини тақдим этиш.

5.Буюртмани расмийлаштириш учун Сайт ва иловада рўйхатдан ўтган Фойдаланувчини идентификация қилиш.

6.Фойдаланувчига Сайт ва илованинг якка тартиблаштирилган ресурсларига киришга рухсат бериш.

7.Сайт ва иловадан фойдаланишга оид Видео дастурлар, хабарномалар, талабномалар жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, Фойдаланувчининг ариза ва талабномаларини кўриб чиқишга доир Фойдаланувчи билан қайтарма алоқа ўрнатиш.

8.Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларнинг ҳақиқий ва тўлиқлигини тасдиқлаш.

9.Агар Фойдаланувчи розилик берган бўлса харид ва туловни амалга ошириши учун Фойдаланувчининг ҳисоб қайдномасини яратиш.

10.Фойдаланувчини Буюртманинг ҳолати ҳақида хабардор қилиш.

11.Тўловларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

12.Сайт ва иловадан фойдаланишда муаммолар юзага келган чоғда Фойдаланувчини мижозларга хос ва техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

13.Сайт ёки илованинг ҳамкорлари номидан Фойдаланувчига ўзининг розилиги билан маҳсулотлар, махсус таклифлар, нарҳларга оид маълумотларни янгилаш, хабарномалар жўнатиш.

14.Реклама фаолиятини олиб бориш.

15.Шахсий бўлмаган маълумотлар асосида статистик, аналитик ва бошқа изланишларни юритиш, хамда маълумотларни тўплаш.

6. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва муддатлари

    1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ишлов бериш муайян бир муддатсиз, ҳар қандай қонуний йўл билан, шу жумладан шахсий маълумотларнинг ахборот тизимларида автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга оширилади.
    2. Фойдаланувчи, «Omadli Musofir» Администратори шахсий маълумотларни ушбу Махфийлик сиёсатининг 2-бўлимида назарда тутилган мақсадларда, Ўзбекистон, Россия ва бошка Чет мамлакат Республикаларининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ учинчи шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигига розилик билдиради.
    3. Фойдаланувчи ушбу билан, «Omadli Musofir» Хизматидан фойдаланишида Фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини олиши ва улардан Хизматнинг муайян функцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинади ва шунга розилик билдиради, бунда Фойдаланувчи, Хизматдан Фойдаланувчи томонидан фойдаланишда маълумотлари тақдим этиладиган учинчи шахсларнинг «Omadli Musofir» Администратори томонидан ушбу Сиёсатда назарда тутилган мақсадларда қайта ишлаш учун, шунингдек ушбу Сиёсатда санаб ўтилган ҳолларда бундай маълумотларни узатиш учун қайта ишлашга розилиги мавжудлигини кафолатлайди.
    4. Бундан ташқари, Фойдаланувчи ушбу билан, «Omadli Musofir» Хизматидан фойдаланганда Фойдаланувчининг ҳаракатларига оид статистик шахсизлаштирилган (Фойдаланувчига уланмаган) маълумотларни олиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинади ва шунга розилик билдиради.
    5. «Omadli Musofir» Администратори Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш, тарқатиш, шунингдек учинчи шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан муҳофаза қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни кўради.
    6. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига нисбатан, унинг махфийлиги сақланиб қолади, Фойдаланувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни чекланмаган миқдордаги шахсларга умумий кириш учун ихтиёрий равишда тақдим этган ҳоллар бундан мустасно. Алоҳида хизматлардан фойдаланганда, Фойдаланувчи ўз шахсий маълумотларининг муайян бир қисми ҳамма учун очиқ бўлиб қолишига рози бўлади.
    7. Фойдаланувчи Махфийлик сиёсатида кўрсатилган мақсадлар учун зарур бўлган шахсий маълумотлар ҳақида ҳаққоний ахборотларни тақдим этиши шарт. Маълумотлар ўзгарган тақдирда, Фойдаланувчи шахсий маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни янгилаши, тўлдириши шарт.

7. Томонларнинг жавобгарлиги

    1. «Omadli Musofir» Администратор Фойдаланувчи олдида қуйидагилар сабабли етказилган зарарлар учун жавобгар эмас: «Omadli Musofir» Хизматидан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик, Фойдаланувчининг коммуникацияларига рухсатсиз кириш; «Omadli Musofir» Хизматидаги ҳар қандай учинчи шахснинг хатти-ҳаракатлари.
    2. «Omadli Musofir» Администратор Фойдаланувчи томонидан «Omadli Musofir» Хизматида жойлаштирилган ҳар қандай ахборот учун жавобгар эмас.

8. Қўшимча шартлар

    1. Ушбу махфийлик сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай низо ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Фойдаланувчи ва «Omadli Musofir» Администратор уларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар. Низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Россия ва бошка Чет мамлакат Республикаларининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилиниши керак. Суд органларига мурожаат қилишдан олдин низони ҳал қилиш учун даъво тартиби мажбурийдир. Даъвони олувчи даъво олинган кундан бошлаб 30 календар кун ичида уни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида даъвогарни ёзма равишда хабардор қилади.
    2. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш шартлари бўйича ушбу розилик, фойдаланувчи томонидан «Omadli Musofir» Мобиль иловаси хизматининг электрон почта манзилига тегишли билдиришнома юбориш, шунингдек, «Omadli Musofir» Мобиль иловаси хизматининг манзилига ёзма мурожаат юбориш йўли билан қайтариб олинмагунча номаълум муддатга амал қилади.
    3. «Omadli Musofir» Администратор ушбу Махфийлик сиёсатига Фойдаланувчининг розилигисиз, уни ҳеч қандай махсус огоҳлантирмасдан ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Махфийлик сиёсати уни «Omadli Musofir» Мобиль иловаси ёки веб-манзилида Сайтда жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради.
    4. Амалдаги Махфийлик сиёсати очиқ ва оммавий ҳужжат ҳисобланади, у интернетда «Omadli Musofir» Мобиль иловаси ёки веб-манзилида Сайтда жойлаштирилган.
    5. Биз Махфийлик сиёсатимизга ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Махфийлик сиёсатимизга киритилган ҳар қандай ўзгаришлар шу ерда эълон қилинади.

9. Боғланиш учун маълумот

    1. «Omadli Musofir» Мобиль иловамизда курсатилган Администраторлар телефон ракамлари, хамда E-mail почталари оркали богланишингиз мумкун.
    2. Ушбу махфийлик сиёсати бўйича барча таклифлар ёки саволлар бўйича нашр маъмурияти телефон оркали, ёки электрон манзилига хабар беришингиз мумкун.